Таълим вазирига ходимларни суҳбат асосида ишга олиш ваколати берилди
Таълим вазирига ходимларни суҳбат асосида ишга олиш ваколати берилди Президент қарори билан, таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимовга истисно ваколат берилди: у 2027 йил 1 февралгача вазирлик марказий аппаратига ходимларни тўғридан тўғри суҳбат асосида ишга қабул қила олади. Вазирлик ҳузурида Инсон капиталини ривожлантириш жамғармаси, Таълим ва илм-фан бўйича стратегик тадқиқотлар ва баҳолаш маркази ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги фаолият юритади.