Франция олов ичида. Нима гап ўзи?
Франция олов ичида. Нима гап ўзи? 🔘 Ўқувчилар эътирозидан бошланган намойишлар бутун мамлакатни қамраб олиб, жиддий сиёсий муаммога айланди. Машиналар ёқилди, дўконлар таланди, мамлакатда хаос ҳукмрон. 🔘 Трамп намойишларни ислом ва мусулмонлар билан боғлади. «Гап мактабда эмас, шундай буюк давлатни эгаллаб олаётган исломда. Париж тез орада мусулмон шаҳарга айланади», деди АҚШ президенти. 🔘 Нетаняҳу ҳам шу фикрда. «Радикал ислам Францияни эгалламоқда», деди Исроил бош вазири. 🔘 Лекин Франция ҳукумати намойишларни нарх-наво ошгани билан боғлади. Макрон «намойишчиларни товламачилар билан адаштирмаслик кераклигини» айтди.