“Мулкдор уйининг тўлиқ қийматини ололмаслиги мумкин” — экспертлар турар жойларни оммави...
“Мулкдор уйининг тўлиқ қийматини ололмаслиги мумкин” — экспертлар турар жойларни оммавий баҳолаш ҳақида Оммавий баҳолаш натижаларидан "снос" учун компенсация белгилашда фойдаланиш мулкдорларнинг зарарига ишлаши мумкин. Kun.uz билан суҳбатда айтилишича, бундай баҳолашда ҳар бир уйнинг индивидуал хусусиятлари, кадастрга киритилмаган қўшимча иморатлар ва дов-дарахтлар тўлиқ ҳисобга олинмаслиги хавфи бор. Натижада компенсация мулкнинг ҳақиқий қийматини қопламаслиги мумкин, деб ҳисобламоқда эксперт.