Nvidia раҳбари Остонага келди: Қозоғистон сунъий интеллект йўналишида нималар қиляпти?
Nvidia раҳбари Остонага келди: Қозоғистон сунъий интеллект йўналишида нималар қиляпти? Nvidia асосчиси ва раҳбари Женсен Хуанг Қозоғистонга илк ташрифида мамлакатни робототехника ва жисмоний муҳит билан ишлайдиган СИ технологияларини (Physical AI) ривожлантириш бўйича глобал марказга айлантиришни таклиф қилди. Ташриф Қозоғистоннинг йирик ҳисоблаш қувватлари, дата-марказлар ва маҳаллий технологик компанияларга таянган янги иқтисодий стратегиясига эътиборни кучайтирди.