Болалар йўлакда эмас, автомобил йўлида: Шайхонтоҳур ҳокимияти "20 кунда" деб ваъда берди
Болалар йўлакда эмас, автомобил йўлида: Шайхонтоҳур ҳокимияти "20 кунда" деб ваъда берди Tошкентнинг Шайхонтоҳур туманидаги 21-давлат боғчасига фарзандини олиб келадиган ота-оналар бир неча йилдан бери пиёдалар йўлагисиз қолган. Улар болаларини автомобил ҳаракатланадиган йўлдан олиб ўтишга мажбур. Ота-оналардан бири ўғлини машина туртиб кетганини айтди. Ҳудуддаги бинолар бузилиб, майдон темир панжара билан ўраб олинганидан кейин аввал мавжуд бўлган пиёдалар йўлаги ёпилиб кетган.