Никоҳ қуриш камаймоқда: Бу оила қуриш қимматга тушаётгани билан боғлиқми?
Никоҳ қуриш камаймоқда: Бу оила қуриш қимматга тушаётгани билан боғлиқми? Ўзбекистонда никоҳлар сони тўрт йилдан бери камаймоқда: 2022 йилда 296,7 минг, 2023 йилда 283,8 минг, 2024 йилда 271,8 минг, 2025 йилда 267,1 минг никоҳ қайд этилган. Бунга сабаб – тўй харажатлари, уй-жой муаммоси ва иқтисодий беқарорлик оила қуришни қийинлаштираётган бўлиши мумкин. Халқаро тадқиқотлар ҳам ёшларнинг оила ва фарзандли бўлиш режаларига пул таъсир қилишини кўрсатади.