Ўзбекистонда ўртача ойлик 7,27 млн сўмга етди. Медиана – 4,17 млн сўм
Ўзбекистонда ўртача ойлик 7,27 млн сўмга етди. Медиана – 4,17 млн сўм 2026 йил январ–сентябр ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 7 млн 274,1 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18 фоизга ошган. Статқўм илк марта медиана иш ҳақини ҳам эълон қилди: январ–август учун экспериментал ҳисобланган медиана иш ҳақи 4 млн 166,3 минг сўм бўлган. Медиана — ҳисоб-китобга киритилган ходимларнинг ярми ундан кам, қолган ярми эса ундан кўп маош оладиган миқдор. Ўртача иш ҳақидан фарқли равишда, унга жуда юқори маош олувчи кичик гуруҳнинг таъсири камроқ бўлади.
Канал в каталоге Максиметера
5 498 подписчиков · Новости