Ғузорда аёл ва унинг 4 боласини ёқиб юборган эркак умрбод қамалди
Ғузорда аёл ва унинг 4 боласини ёқиб юборган эркак умрбод қамалди Эркак аёлнинг яшаш уйига бориб, у билан жанжаллашган. Сўнгра аёл ва унинг вояга етмаган 4 нафар фарзанди устига бензин сепиб, ўта шафқатсизлик билан уларни тириклайин ёқиб юборган. Аёл ва унинг икки фарзанди ҳаёти сақлаб қолинган. Аммо куйишдан олган тан жароҳатлари оқибатида 6 ёшли ўғил ва 11 ёшли қиз вафот этган. Суд эркакка умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.