Рингдаги шон-шуҳратдан молиявий инқирозгача: хитойлик машҳур боксчи нега хонавайрон бўлди?
Рингдаги шон-шуҳратдан молиявий инқирозгача: хитойлик машҳур боксчи нега хонавайрон бўлди? Зоу Шиминг — Хитой боксининг тирик афсонаси, икки карра олимпиада ғолиби ҳамда WBO йўналиши бўйича собиқ жаҳон чемпиони. У ва рафиқаси Чин юртида узоқ йиллар давомида муваффақият ва фаровонлик тимсоли сифатида кўрсатиб келинган. Бироқ катта спортдан кейин бошланган етти йиллик тадбиркорлик машаққат билан тўплаган 200 млн юан ёки тахминан 30 млн доллар миқдоридаги бойликни ҳавога учирди. Айни пайтда собиқ чемпион тўртта шаҳардаги ҳашаматли уйларини сотиб, ижарада яшашга ва қарзларини узишга мажбур бўляпти. Хўш, Зоу Шиминг ва унинг рафиқаси Ран Йингйинг қандай қилиб бор-будидан айрилди?