«Элчихоналарими мурожаати Америкага қаратилганди» – Эрон Ўзбекистоннинг эътирозларига ж...
«Элчихоналарими мурожаати Америкага қаратилганди» – Эрон Ўзбекистоннинг эътирозларига жавоб берди Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Исмоил Бақоий элчихоналарнинг Самарқанд ҳақидаги кинояли постлари АҚШга қаратилганини айтди. Унинг бу фикри Ўзбекистон Эрон элчисини чақиртириб, постларни ўчиришни талаб қилганидан уч кун ўтиб янгради. Kun.uz манбаларига кўра, Ўзбекистон томонининг норозилик нотасидан кейин Эроннинг камида 5 та элчихонаси Самарқанд ҳақидаги постларини ўчириб ташлаган.