Уйғонишни истамаган юртнинг қора асри қандай бошланди?
Уйғонишни истамаган юртнинг қора асри қандай бошланди? Бир аёл тандирдан узган битта нонини супага қўйиб, йиғлаётган боласидан хабар олади. Қайтиб чиқса, нонни мушук олиб қочибди. Эри эса шу сабаб уни калтаклайди. Аёл адолат излаб қозихонага боради. Оқибатда бир бурда нон учун эр қамалади, аёл эса етим қолиши мумкин бўлган фарзандларини ўйлайди. Қози ниҳоят эрни афв этади. Аммо бунинг учун қанча пул сарфланганини эшитсангиз, мушук ҳақиқий ўғри эмаслигини тезда англайсиз...