Исроилдаги сайлов: ҳукумат тақдирини араблар ҳал қиладими?
Исроилдаги сайлов: ҳукумат тақдирини араблар ҳал қиладими? Исроилдаги парламент сайловида овозларнинг 95 фоизи санаб чиқилгандан кейинги вазият қуйидагича: Нетаняҳу блоки – 54 ўрин, мухолифат коалицияси – 48 ўрин, араб партияларида – 18 ўрин. Ҳукумат тузиш учун зарур 61 ўринни ҳеч ким эгаллай олмади. Мухолифат араблар билан келишиб, Нетаняҳуни кетказиши назарий жиҳатдан мумкин, лекин бунинг эҳтимоли анча паст.