Россия ФВВ иловаси «ядровий ҳужум» ҳақида сохта хабар тарқатди
Россия ФВВ иловаси «ядровий ҳужум» ҳақида сохта хабар тарқатди Россия ва Украинада аҳолини хавф-хатарлардан огоҳлантирувчи мобил иловалар киберҳужумга учради. Фойдаланувчиларга Россия томон ядровий каллаклар учирилгани, Украинада эса радиациявий ва кимёвий хавф юзага келгани ҳақида сохта хабарлар юборилди. Илова ишлаб чиқувчилари ва икки мамлакатнинг тегишли идоралари ҳодиса юзасидан баёнот берди.
1 031 просмотров