«Реклама эвазига уй олгандик» — «Imarat Development»нинг тарғиботчилари вазиятга муноса...
«Реклама эвазига уй олгандик» — «Imarat Development»нинг тарғиботчилари вазиятга муносабат билдирди «Imarat Development» атрофидаги можаро янги босқичга чиқди: харидорларнинг шикоятлари ортидан компания раҳбариятига нисбатан жиноят иши қўзғатилди, икки киши, жумладан Марат Ҳамдамов ушланди. Бу орада компания лойиҳаларини фаол тарғиб қилган Акмал Мирзо ва Расул Кушербаев вазиятга муносабат билдирди. Хусусан, Акмал Мирзо берилган уйларни қайтириб берганига урғу бериб, ўзини ҳам жабрланувчилардан бири сифатида тавсифлади. Кушербаев эса тарғиботда иштирок этгани учун мижозларга пули ёки хонадонини олишга ёрдам беришини айтди.