Тошкентда парковка учун «қарздорлик» ҳақида сохта хабарлар юборилди
Тошкентда парковка учун «қарздорлик» ҳақида сохта хабарлар юборилди Тошкентдаги Poytaxt Parking оператори номидан ҳайдовчиларга сохта SMS хабарлар юборилмоқда. Уларда фойдаланувчилардан гўёки парковка қарздорлигини тўлаш сўралиб, банк картаси маълумотларини киритиш учун сохта ҳаволага ўтиш таклиф этилмоқда. Бу ҳолат октябр охирида Telegram ботларда фуқароларнинг шахсий маълумотлари тарқалгани ортидан рўй берди. Базаларда ЖШШИР, паспорт маълумотлари, яшаш манзиллари, телефон рақамлари, автомобиллар ва ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақидаги маълумотлар топилган.