Фарғонада бир ҳафтада икки оиланинг 12 аъзоси ис газидан вафот этди
Фарғонада бир ҳафтада икки оиланинг 12 аъзоси ис газидан вафот этди 25 октябр куни Фарғона тумани Чимён қишлоғида бир оиланинг 7 аъзоси, 1 ноябр куни Қўқон шаҳрида бир оиланинг 5 аъзоси ис газидан заҳарланиб, ҳалок бўлган. Фарғона вилояти ФВБ ўз хонадонига Германиянинг Vaillant русумли икки контурли иситиш қозонини ўрнатганларни бу воситадан ҳозироқ воз кечишга чақирмоқда. Бошқармага кўра, Германияда утилизацияга топширилган бу қозонлар Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирилиб, қўлбола усулда таъмирланган ҳамда одамларга янги деб сотилган.