Суд Марат Ҳамдамовни қамоққа олишга санкция берди
Суд Марат Ҳамдамовни қамоққа олишга санкция берди Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди 2 ноябр куни Imarat Development қурилиш лойиҳаси раҳбари Марат Ҳамдамовга “қамоқ” эҳтиёт чораси қўллаш ҳақида ажрим чиқарди. Марат Ҳамдамов аввалроқ процессуал тартибда қўлга олинган эди. Мазкур жиноят иши 1 ноябр куни Тошкент шаҳар ИИББ тергов бошқармаси томонидан фирибгарлик ва ваколатини суиистеъмол қилиш моддалари билан қўзғатилган.