Самарқанд–Бухоро пулли йўли қурилади
Самарқанд–Бухоро пулли йўли қурилади Самарқанд – Бухоро йўналишида цемент-бетон қопламали замонавий пулли автомобил йўлини қуриш режалаштирилган. Президент Шавкат Мирзиёевнинг маълум қилишича, бу йўл икки шаҳар ўртасидаги сафар вақтини ҳозирги 5 соатдан 1,5 соатгача қисқартириш имконини бериши кутилмоқда. Шу йўналишда тезюрар поезд учун янги темир йўл линияси ҳам кўзда тутилган. Давлат раҳбари мутасаддиларга автомобил ва темир йўл лойиҳаларининг мастер-режаларини якунлаш, ҳамкорлар билан музокараларни бошлаш бўйича топшириқ берди. 👉Подпишись
Канал в каталоге Максиметера
5 479 подписчиков · Новости