Тошкентда қурилиш компанияси 51 туп дарахтни рухсатсиз кесиб ташлагани аниқланди
Тошкентда қурилиш компанияси 51 туп дарахтни рухсатсиз кесиб ташлагани аниқланди Яшнобод тумани Жарқўрғон кўчасида кўп қаватли турар жой мажмуасини қураётган қурилиш компанияси 50 туп арча ва 1 туп чинорни кесиш учун ариза берган. Аммо Тошкент шаҳар экология бош бошқармаси бунга рухсат бермаган. Шунга қарамай, бу дарахтлар кесиб ташланган. Қурилиш компаниясига табиатга етказилган 396 млн сўм зарарни қоплаш ҳамда кесилган дарахтлар ўрнига 5100 туп камида 3 йиллик кўчат экиш ҳамда уларни 3 йил давомида парвариш қилиш мажбурияти юклатилди. 👉Подпишись
Канал в каталоге Максиметера
5 498 подписчиков · Новости