“Запрет”ни қандай бекор қилиш мумкин? — 26 августа 2026 г. в 08:26:54.340
“Запрет”ни қандай бекор қилиш мумкин? Россияга киришга тақиқ маълум бир муддатга қўйилади. Агар унинг устидан шикоят қилинмаса, у ўз ўзидан 3, 5 ёки 10 йилдан кейин автоматик равишда очилади. Кутишни истамасангиз, “запрет”ни очиш учун қуйидагиларни қилиш керак: 🔻“запрет” қўйилишининг сабабини аниқлаш. Буни Россия ИИВга ёки тақиқ қўйган идорага сўров юбориш билан билиш мумкин; 🔻“запрет” асоссиз ва адолатсиз қўйилганини тасдиқловчи далилларни жамлаш; 🔻тақиқ қўйган органга шикоят билан мурожаат қилиш – айрим ҳолатларда; 🔻судга мурожаат қилиш. Қуйидагилар ҳолатлар хорижликка қўйилган “запретни” тезроқ олиб ташлашда ёрдам бериши мумкин. Ҳамма ҳолатларда ҳам эмас: 🔹хорижликнинг Россия фуқаролари бўлган қариндошлари бўлиши: ота-онаси, умр йўлдоши, болалари; 🔹Россиядаги мактаб, коллеж ёки олийгоҳда ўқиса; 🔹хорижликнинг РВП, ВНЖ ёки ИП мақоми бўлса; 🔹Россияда кўчмас мулк бўлса 📱👉 МАХ I ТЕЛЕГРАММ

