📌 Россиядаги мигрантлар учун фойдали маълумот — 24 августа 2026 г. в 13:34:04.883
📌 Россиядаги мигрантлар учун фойдали маълумот Иш ҳақи берилмаса қандай йўл тутиш керак? Агар икки ойдан ортиқ вақт давомида ойликни тўлиқлигича ололмаётган бўлсангиз меҳнат шартномангиз йўқ бўлишига қарамай иш берувчига ишлаётганингизни тасдиқловчи исботларни тўпланг. Масалан, иш объектига кириш учун рухсатнома, бажарилган ишлар акти, навбатчилик акти, ойлик олганлик ҳақидаги журналга имзо ва ҳ.к. Асосийси исботларингизда корхонанинг юмалоқ печати қўйилган бўлсин. Қилинаётган ишларни босқичма-босқич расм ва видеоларга олиб сақлаб юриш ҳам фойда беради. Ушбу исботлар билан Россия Тергов қўмитасига ариза ёзинг. Аризангиз Россия Жиноий кодексининг 145.1 моддаси бўйича (ч.2, ст.145.1 УК РФ) жиноий иш учун асос ҳисобланади. Ойлик бермаганлик учун 500 минггача жарима ёки 3-йилгача қамоқ жазоси мавжуд. Шунинг учун қўрқмай сизга даромадда муаммо туғдирган иш берувчига сиз ҳам қонун доирасида жавобгарликка тортиш билан фаолият юритишига муаммо яратишингиз мумкин. Яқинларингизга ҳам юборинг! 📱👉 МАХ I ТЕЛЕГРАММ

