🩺 Россияда чет эл фуқаролари учун тиббий кўрикдан ўтиш тартиби ўзгармоқда — 24 августа 2026 г. в 13:37:52.736
🩺 Россияда чет эл фуқаролари учун тиббий кўрикдан ўтиш тартиби ўзгармоқда РФ президенти томонидан чет эл фуқароларининг мажбурий тиббий кўрикдан ўтишига оид қонунларга ўзгартишлар имзоланди. 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб Россияга кирган чет эл фуқаролари 30 календарь куни ичида мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши шарт. Аввал бу муддат 90 кун эди. Тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортиш ёки бўйин товлаш қуйидаги оқибатларга олиб келиши мумкин: • 25 000–50 000 рубль миқдорида жарима; • маъмурий тарзда Россиядан чиқариб юбориш; • жарима ўз вақтида тўланмаса — икки баравар жарима ва мажбурий чиқариб юбориш. Шунингдек, хавфли касалликлар йўқлиги ҳақидаги сохта тиббий маълумотномаларни тайёрлаш ва тарқатиш учун жиноий жавобгарлик ҳам жорий этилди. 📱👉 МАХ I ТЕЛЕГРАММ

