⛔️Хорижликларга Россияга киришга тақиқ қўйиш тартиби янгиланди — 26 августа 2026 г. в 01:45:52.586
⛔️Хорижликларга Россияга киришга тақиқ қўйиш тартиби янгиланди Нималар ўзгарди: ▪️Россияда бўлиб турган хорижлик унга кириш тақиқлангани ёки тақиқ олиб ташлангани ҳақида 3 иш куни ичида хабардор қилинади. ▪️Билдиришнома икки нусхада тайёрланади. Биттаси почта орқали хорижлик миграция рўйхатидан ўтган манзилга юборилади, иккинчиси “дело”га қўшиб қўйилади. ▪️Агар хорижликнинг қаердалигини аниқлашнинг имкони бўлмаса, билдиришнома жўнатилмайди. ▪️Хорижликнинг Россияда бўлиб турган оила аъзолари ҳақидаги маълумотларни текшириш тартиби бекор қилинди. ▪️Аэропорт ва вокзаллардаги миграция назорати ходимларини киришни тақиқлаш тўғрисидаги қарорни 24 соатда тайёрлайди. Илгари бу муддат 2 кун эди. ▪️Тезроқ қарор қабул қилиш учун қарорни нафақат ИИВ миграция бўлинмалари бошлиқлари, балки уларнинг ўринбосарлари тасдиқлаши мумкин. Киришни тақиқлаш ёки тақиқни олиб ташлаш масаласини кўриб чиқиш муддати 15 кунлигича қолди. 📱👉 МАХ I ТЕЛЕГРАММ

