Фабио Каннаваро энг кўп маош олувчи мураббийлар қаторида кўрсатилди
Фабио Каннаваро энг кўп маош олувчи мураббийлар қаторида кўрсатилди Transfermarkt Фабио Каннаварони дунёдаги энг юқори маош олувчи миллий жамоа мураббийлари қаторига киритиб, унинг Ўзбекистондаги йиллик маошини 4 млн евро деб кўрсатди. Бироқ бу сумма ЎФА томонидан расман эълон қилинмаган, Каннаваронинг ўзи эса аввалроқ 4 млн евро ҳақидаги маълумотни рад этган.