12–13 дақиқа ўрнига 9 дақиқа: Тошкентда яна бир кўчада «яшил тўлқин» ишга тушди
12–13 дақиқа ўрнига 9 дақиқа: Тошкентда яна бир кўчада «яшил тўлқин» ишга тушди Тошкентнинг Фарғона йўли кўчасидаги 6 километрлик участкада 13 та светофор «яшил тўлқин» тизимига мувофиқлаштирилди. Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази ўлчовларига кўра, тиғиз бўлмаган вақтда ушбу масофани босиб ўтишга сарфланадиган вақт тахминан 25 фоизга қисқарган.