Фарғонада 105 боланинг заҳарланиш иши: айбдорлар суд залида қамоқдан озод қилинди
Фарғонада 105 боланинг заҳарланиш иши: айбдорлар суд залида қамоқдан озод қилинди “Garden Catering Trade” МЧЖ мансабдорларига ҳукм ўқилди: суд 100 нафардан ортиқ боланинг оммавий заҳарланишига сабабчи бўлган шахсларга ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш билан боғлиқ жазо тайинлаб, уларни суд залидан қамоқдан озод қилди. Судланувчилар ўғрилик, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш каби жиноятларни содир қилишда ҳам айбли деб топилган. Қувасой шаҳри ҳокими Зафар Тўрақуловга алоқадорлиги айтиладиган фирма Фарғона, Марғилон, Қувасой шаҳарлари ҳамда Фарғона ва Қува туманларидаги 238 та давлат боғчасига кейтеринг усулида овқат етказиб бериш бўйича шартномалар тузган. МЧЖ бу имкониятини ҳеч қандай танловсиз вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров имзолаган қарор билан қўлга киритгани айтилганди.