“Болгарка ишлатиш учун узайтиргич уламоқчи бўлишган” — Parkwood'даги трансформаторда ни...
“Болгарка ишлатиш учун узайтиргич уламоқчи бўлишган” — Parkwood'даги трансформаторда нима бўлган? 27 октябр куни Тошкентдаги Parkwood турар жой мажмуасида трансформатор пунктига кирган икки киши куйиш жароҳатини олди, улардан бири жонлантириш бўлимига ётқизилган. “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” мутахассисига кўра, улар ТП калитини қоровулдан олишган, аммо калит масъул шахсда сақланиши керак. Маълум бўлишича, кўплаб янги уйларда ТПлар ҲЭТК балансига ўтказилмаган.