«Imarat» ўрнида «Imtiyoz»: Марат Ҳайруллаевич лойиҳалари яна можаролар гирдобида
«Imarat» ўрнида «Imtiyoz»: Марат Ҳайруллаевич лойиҳалари яна можаролар гирдобида Imarat Development «ёрлиғи» билан танилган қурилиш лойиҳаларида янги муаммо юзага келди. Марат Ҳамдамовнинг айтишича, «бошқа таъсисчилар компанияни ундан тортиб олиб, лойиҳалардан четлатиб» қўйишган. Сотув офисида эса кун ора жанжал. 2025 йилда топширилиши ваъда қилинган уйлар битишидан эса дарак йўқ, фуқаролар пулларини талаб қилмоқда. Хонадонларнинг вақтида топширилмаганидан шундоқ ҳам сиқилиб юрган харидорларга компания таъсисчилари ўртасида низо «дард устига чипқон» бўлди. Сотув офисидаги «Imarat» сўзи ҳам «Imtiyoz» сўзига алмашиб қолган.