«Бизни ўлдиришди». «Новая газета» ёпилаётганини эълон қилди
«Бизни ўлдиришди». «Новая газета» ёпилаётганини эълон қилди Уруш даврида ҳам Россияда туриб ишлашда давом этган мустақил ОАВ орасида энг таниқлиси ҳисобланган «Новая газета» нашри ёпилаётганини эълон қилди. Таҳририят Москва шаҳри марказидаги офисдан чиқариб юборилган – нашр журналистлари қарийб 30 йил мобайнида шу ерда ишлаб келаётганди. Турли йилларда ушбу нашр ходимлари бўлган Игор Домников, Юрий Шчекочихин, Анна Политковская, Стас Маркелов, Анастасия Бабурова ва Наталя Эстемирова каби журналистлар сиёсий қотилликлар қурбони бўлганди. Унинг ҳозирги бош муҳаррири, Нобел мукофоти лауреати Дмитрий Муратовга ҳам суиқасд қилинганди.