Балиқ эмас, ҳаяжон ови: фақат қармоқ тутганлар хис қиладиган завқ ҳақида
Балиқ эмас, ҳаяжон ови: фақат қармоқ тутганлар хис қиладиган завқ ҳақида Сувнинг майин шовуллаши, сукунат, қимирламай турган қармоқ ва соатлаб давом этадиган интизорлик. Кимгадир зерикарли туюлган бу машғулот бошқалар учун чинакам роҳат. Балиқ овининг сири нимада? Нега одамлар унинг машаққатидан ҳам завқ олади? Фарғона вилояти Қува туманида жойлашган Каркидон сув омбори ҳар доимгидек одамлар билан гавжум. Бугун ҳам овчилар ўз яқинлари билан балиқ овлагани келишган. Ҳаво ҳарорати пасайишига қарамай, балиқлар қармоқларга илиниб турибди. Балиқ овлашнинг гашти ҳақида моҳир овчилар билан суҳбатлашдик.