Ўзбекистон аэропортларида йўловчилар оқими 13 фоизга ошди
Ўзбекистон аэропортларида йўловчилар оқими 13 фоизга ошди 2026 йилнинг январ-сентябр ойларида Ўзбекистон аэропортларидаги йўловчилар оқими 13 фоизга ошиб, 12,6 миллион нафарга етди. Авиарейслар сони эса 10 фоизга кўпайиб, қарийб 103 мингтани ташкил этди. Йўловчилар оқими Термиз аэропортида 48 фоизга, Тошкент, Нукус ва Урганч шаҳарларида 16-18 фоизга ошди; Қарши (–16%) ва Наманган (–22%) аэропортларида эса пасайиш қайд этилди.