Демократлар АҚШ Конгрессининг иккала палатасини ҳам эгаллашга яқин турибди
Демократлар АҚШ Конгрессининг иккала палатасини ҳам эгаллашга яқин турибди АҚШдаги оралиқ сайловларда демократлар Конгресснинг ҳар икки палатасида ҳам устунликка эришмоқда. Овозлар саноғи ҳали тугамаган. Тошкент вақти билан 4 ноябр соат 09:00 ҳолатида Сенатда демократлар 46 та, республикачилар 37 та ўринга эга бўлиб турибди. Палата назоратини қўлга олиш учун демократларга яна тўртта ўрин керак. 435 ўринли Вакиллар палатасида эса демократлар 140 та, республикачилар 78 та округда ғолиб бўлди. Сайлов участкалари Тошкент вақти билан 4 ноябр соат 11:00да ёпилади. 👉Подпишись