Шавкат Мирзиёев таклифни қўллаб-қувватлади ва Ортиқхўжаевга ватандошларни ишга жойлашти... — 20 августа 2026 г. в 14:18:02.997
Шавкат Мирзиёев таклифни қўллаб-қувватлади ва Ортиқхўжаевга ватандошларни ишга жойлаштириш бўйича платформа яратиш топшириғини берди «Барча таклифларинг бўйича, шу жумладан, 10 минг ватандошимизни қайтариш бўйича платформа яратгин ва ўн кун ичида менга таклиф киритгин», — деди президент. Давлат раҳбари Татаристондаги воқеаларни яна бир бор тилга олди. «Хориждаги фуқароларимизга келсак — Татаристонда содир бўлган воқеа мени қанчалик ташвишга солаётганини биласизлар. Бу ерда баландпарвоз гаплар билан чекланиб қолмасдан, ҳаракат қилиш керак», — деди у. Президент Ўзбекистон ичида ҳам жуда кўп бўш иш ўринлари қолаётганини ва тадбиркорларнинг бизнесни кенгайтириш бўйича режалари борлигини таъкидлади. Мирзиёев тадбиркорларга зарур бўлса, ўзлари Россияга бориб, Ўзбекистон фуқаролари билан учрашишни таклиф қилди. 📱👉 МАХ I ТЕЛЕГРАММ

