Санкт-Петербургда мигрантлар учун тақиқланган иш соҳалари рўйхати кенгайтирилади
Санкт-Петербургда мигрантлар учун тақиқланган иш соҳалари рўйхати кенгайтирилади Тақиқланган соҳалар рўйхатига чакана савдони киритиш таклиф қилинмоқда — мигрантлар озиқ-овқат дўконлари ва универмаг, мева, гўшт ва балиқ расталари, нонвойхоналар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш шохобчаларида ишлай олмайди. Гап айнан патент асосида ишлайдиганлар учун тақиқ ҳақида бормоқда. Бу ҳужжат чет эл фуқаросининг Россиянинг муайян ҳудудида ишлаш ҳуқуқини тасдиқлайди.