Орамиздаги қаҳрамон: Владивостокда кўзи ожиз жуфтликка 10 йилдан бери кўмаклашаётган ўз...
Орамиздаги қаҳрамон: Владивостокда кўзи ожиз жуфтликка 10 йилдан бери кўмаклашаётган ўзбек ҳайдовчиси ҳикояси Бухоролик 53 ёшли Жамол Жўраев 11 йилдан бери Россиянинг Владивосток шаҳрида автобус ҳайдайди. У бир ишни ўзига одат қилиб олган: 10 йилдан бери кўзи ожиз эр-хотинга автобусга чиқиш ва тушишда ёрдам беради. Ҳайдовчи бу ишни бирор мукофот ёки миннатдорчилик учун қилмайди. Бироқ маҳаллий аҳоли унинг бу ҳаракатларини инсонийликнинг олий даражаси эканлигини қайд этиб, шаҳар маъмуриятига ўзбекистонлик ҳайдовчини тақдирлашни сўраб мурожаат қилган. “Одам одамга ёрдам берсин. У дунёда сизга шу яхшиликнинг савоби керак бўлади”, – дейди у Kun.uz мухбири билан суҳбатда.