«Сунъий интеллект келишидан олдинроқ фикрлашни тўхтатгандик» — Ҳамид Содиқ таълим инқир...
«Сунъий интеллект келишидан олдинроқ фикрлашни тўхтатгандик» — Ҳамид Содиқ таълим инқирози ва зиёлилар ҳақида Нега бугунги ёшлар муваффақиятга интилишдан совиб бормоқда? Жамиятга қандай зиёлилар керак ва нега сиёсий таҳлилчиларнинг ўзи ҳам чуқур билимдан узоқлашиб қолиши мумкин? Навбатдаги меҳмон — файласуф, таржимон ва сиёсатшунос Ҳамид Содиқ. Суҳбатда инсонни ҳаракатга келтирувчи ички дард, ғояга садоқат, замонавий таълимнинг муаммолари, СИ ва жамиятдаги интеллектуал муҳит ҳақида сўз юритилди.