Рақобат қўмитаси дори импортидаги йирик ўйинчиларни огоҳлантирди
Рақобат қўмитаси дори импортидаги йирик ўйинчиларни огоҳлантирди Ўзбекистонга дори-дармон импортининг 47 фоизи 5 та компания ҳиссасига тўғри келяпти. Чакана савдода ҳам концентрация ошмоқда. Шундай шароитда айрим импортёрлар ва дистрибюторлар талабгир дориларни сотишда бошқа препаратларни ҳам мажбурий тарзда қўшиб сотаётгани ҳақида шикоятлар бор. Агар текширувларда рақобатга зид ҳаракатлар тасдиқланса, олигополистлар жаримага тортилади.
1 399 просмотров