«Сити» илк бор ютқазди, «Арсенал» етиб олди
«Сити» илк бор ютқазди, «Арсенал» етиб олди АПЛда мавсум бошидан буён ғалабали серия қайд этиб келган «шаҳарликлар» Абдуқодир Ҳусанов бошланғич таркибга қайтган ўйинда ютқазиб қўйди: Эмери бошчилигидаги «Астон Вилла» қаторасига тўртинчи мавсумда ўз уйида «Сити»ни мағлуб этмоқда; «Арсенал» асосий рақобатчисининг очко йўқотишидан фойдаланиб, очколар сони бўйича етиб олди; «Челси» Коул Палмер қизил олган дерби баҳсида «Тоттенҳэм»га имкониятни бой берди: «шпорлар» учун бу 1990-йиллардан буён «Челси» майдонида қўлга киритилган атиги иккинчи ғалаба бўлди.