Ҳарвардга “адашиб кириб қолган” юрист ўз мактабига 31,4 млн доллар хайрия қилди
Ҳарвардга “адашиб кириб қолган” юрист ўз мактабига 31,4 млн доллар хайрия қилди Ҳарвард ҳуқуқ мактаби ўз тарихидаги энг йирик хайрияни қабул қилиб олди: 31,4 млн доллар. Бу маблағни олийгоҳга америкалик энг муваффақиятли патент юристларидан бири Морган Чу ва унинг рафиқаси Ҳелен Чу тақдим этишди. 75 ёшли Морган ҳозирга қадар Ҳарвард уни “адашиб қабул қилгани”ни айтиб ҳазиллашади. Ҳарвард бизнес мактаби 2026 молия йилида ўзи учун рекорд миқдорда — 135 млн доллардан ортиқ хайрия йиғишга муваффақ бўлди.