«9 ёшли бола худди гроссмейстердай ўйнади» – венгриялик гроссмейстер Петер Леко
«9 ёшли бола худди гроссмейстердай ўйнади» – венгриялик гроссмейстер Петер Леко Тошкентда шахмат бўйича V «Заковат Гамбит» турнири финал босқичи ўтказилмоқда. Бу гал мусобақага 2000-йилларнинг биринчи ярмида дунёнинг энг кучли шахматчиларидан бўлган венгриялик Петер Леко ҳам меҳмон сифатида таклиф этилган. Леко ўзбекистонлик шахматчилар билан бирга шахмат сеансини ҳам ўтказди. Маълумот учун, «Заковат Гамбит» мусобақасининг соврин жамғармаси 620 млн сўмни ташкил қилади. Унда фақат Ўзбекистон фуқаролари иштирок эта олади.