“Ишга киришнинг Jekpot'и бор” – Қумқўрғонда мактаб директори фаррошлик учун $ 2 000 пор...
“Ишга киришнинг Jekpot'и бор” – Қумқўрғонда мактаб директори фаррошлик учун $ 2 000 пора сўради Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманидаги 83-сонли мактаб директори фаррош сифатида 0,5 штат бирлигида ишга қабул қилиш учун 1 500 доллар пора сўраган. У агар яна 0,25 штат бирлиги очиб, қўшиб берадиган бўлса “нарх” 2 000 доллар бўлишини билдирган. Директор ундан иш сўраб келган аёлдан 1 900 доллар ҳамда 1,2 млн сўм пулни пора тариқасида олган вақтида тезкор тадбирда ушланган.