Google раҳбарияти Ўзбекистондаги ислоҳотларни Google Pay мисолида юқори баҳолади
Google раҳбарияти Ўзбекистондаги ислоҳотларни Google Pay мисолида юқори баҳолади Google’нинг ривожланаётган бозорлар бўйича давлат органлари билан алоқалар ва давлат сиёсати вице-президенти Дорон Авни Ўзбекистонда шахсий маълумотлар билан ишлаш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар глобал технологияларнинг мамлакат бозорига кириши учун янги имкониятлар очганини таъкидлади. “Ўзбекистон прагматик сиёсат орқали янги имкониятларга йўл очиш мумкинлигини амалда кўрсатмоқда”, — деб ёзди Google вице-президенти ўз LinkedIn саҳифасида. 27 октябр куни Ўзбекистонда Google Pay ҳамда Apple Pay тизими тўлақонли ишга тушди.