Исломий молия Ўзбекистонга нима беради?
Исломий молия Ўзбекистонга нима беради? Банкдан фоизли кредит олмасликни маъқул кўрадиган тадбиркорлар энди молиялаштиришнинг бошқа йўлларидан фойдаланиши мумкин. Ўзбекистонда исломий молияни жорий этиш ана шундай имкониятларни очишни ва банк хизматларидан четда қолаётган аҳоли қатламини молия тизимига жалб қилишни кўзда тутади. Бу масалалар Самарқандда ўтган халқаро форумда муҳокама қилинди.