“Нетаняҳудан ҳам кескинроқ лидерлар келиши мумкин” — Икромов
“Нетаняҳудан ҳам кескинроқ лидерлар келиши мумкин” — Икромов Таҳлилчиларга кўра, Нетаняҳунинг ҳокимиятдан кетиши Исроилнинг минтақадаги сиёсати юмшашини англатмайди. Унинг ўрнини эгаллашга даъвогар сиёсатчилар орасида Ҳамасни бутунлай йўқ қилиш, Эронга қарши курашни давом эттириш ва Туркияни ҳам таҳдид сифатида белгилаш тарафдорлари бор. Айрим масалаларда улар Нетаняҳудан ҳам кескинроқ позицияда. Демак, Исроилда бош вазир алмашиши мумкин, аммо бу Ғазо, Эрон ва Фаластин масалаларида янги урушлар хавфи камайишини англатмайди. Аксинча, вазият янада мураккаблашиши эҳтимоли мавжуд.