Ҳар учта машинадан бири Cobalt. Ўзбекистон автомобил бозори қандай ўзгаряпти?
Ҳар учта машинадан бири Cobalt. Ўзбекистон автомобил бозори қандай ўзгаряпти? Ўзбекистонда 2026 йилнинг январ–август ойларида 310 мингта енгил автомобил ишлаб чиқарилди — бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 26 минг донага кўп. Ишлаб чиқариш ҳажми бўйича Cobalt ҳамон мутлақ етакчи бўлиб, мамлакатда тайёрланган ҳар учта машинадан бири шу модел ҳиссасига тўғри келмоқда. Шу билан бирга, бозорда таркибий ўзгаришлар юз бермоқда: BYD каби янги брендлар ишлаб чиқариши қарийб икки баробарга ўсаётган бир вақтда, Damas ҳамда Tracker моделларининг улуши қисқаряпти.