Филлар нега 2000 метр баландликка чиқмоқда? Танзанияда улар учун йўлак муҳофазага олинди
Филлар нега 2000 метр баландликка чиқмоқда? Танзанияда улар учун йўлак муҳофазага олинди Танзанияда юзлаб филлар озуқа ва минераллар излаб, Удзунгва тоғларининг қарийб икки минг метр баландликдаги ёнбағирларига кўтарилади. Уларнинг кўчиш йўлини сақлаб қолиш учун 14 километрлик табиий йўлак қонуний муҳофазага олинди. Лойиҳа доирасида 368 ер эгаси компенсация эвазига ерларининг бир қисмини ажратди.